Ассалому алайкум! Мен ютибда ойналадигон ойинда мошина ютип олдм бу менга халолми. У юткан мошинамни Бир кариндошм менга айтди шуни ойнап корейлик деп мен хоп дедим иккаламизга иккта билет олмокчидим пулим йетмей битта билет олдм у билетга мошина ютуг чикти энди у кариндошм меники деяпти мен айтканман деяпти.мен бопти сенихам рози киламан десам мошинани ярим пулини сораяпти бу канчалиг тогри. йок ярмини беролмиман десам болами . Мошина меники мени ютугим болами. Лекн мен ундан пул олмаганман.
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда лотореялар, қиморнинг турли кўринишлари оммалашиб бормоқда. Афсуски, ҳатто баъзи мусулмонлар ҳам бунинг оғир гуноҳ эканлигини тушуниб етмаяптилар. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Моида сураси 90-91 оятларида қуйидагича марҳамат қилади:
“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўпларифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажоттопсангиз.Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмонкўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишнихоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?!”
Қиморнинг жамиятга, инсонларга кўплаб зарарлари бор. Шу сабабли қиморнинг бирор кўринишида, хусусан, лотореяларда қатнашиш ҳалол ҳисобланмайди. Шунингдек, лотореядан бирор кўринишда манфаат олиш ҳам жоиз эмас, чунки бундай пул, мол-мулк нопок ва ҳаром саналади, лоторея ўйновчилар эса ўша тизимнинг ривожланишига ҳисса қўшувчи бўлиб қоладилар.
Лотореядан топилган пул ёки мол-мулк камбағаллар, бева-бечораларга савоб умид қилмасдан бериб юборилади. Бундай пул нопок бўлгани учун уни масжидларга, Аллоҳнинг йўлидагиларга бериш жоиз эмас.Валлоҳу аълам! Музаффар Ҳусниддинов, Ислом молияси тадқиқотчиси