Рўза

02:57 / 28.02.2023 | Madina | 353
Ассалому алайкум! Агар аёл нафл руза тутган булса тушга борип хайз курип қолса рузасини очадими ёки уша кунги руза хисопланадими
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз келиши билан рўза очилади. Ҳайз бўла туриб рўза тутилмайди. Валлоҳу аълам!