Қайнона келин муносабатлари

09:16 / 04.02.2023 | Muhtaram Jabborova | 176

Ассалому алайкум! Устоз Аллох илмингизни зиёда қилсин.Саволим шуки 6-ойлик ҳомиладорман бу учинчи фарзандим ог‘ирроқ ко‘тардим бунда шунинг та‘сирими қайнонам бн хеч муомаламиз келишмаяпти икки уч кунда мени тажрибасизликда айблаб аввалги о‘тган ишларни қайтариб со‘каверадилар баъзан ота онамнихам хақоратлайдилар хамма ишда фақат мени айбдорқип ко‘рсатадилар танқидларидан безиллаб кетдим авваллари касаллардадеб ошириб кетаверардим хозир нервдан тортиб бир тарафим ишламай қоляпти жанжал бо‘лгандан кейин туролмай қоламан икки учкунгача о‘зимга келолмайман ухласам бир тарафим хичнарсани сезмай қолади намозимни о‘қийман халос бошқа ибодатларни қилолмайман хаётдан умидим узилиб хичнарсага қизиқишим қолмаяпти жарликка тушиб кетаётган одамга о‘хшайман қуръон о‘қиб истиг‘фор айтиб о‘зимни оёққа тург‘азсам яна жанжал қиладилар хомиламга зараридан хавотирдаман илтимос маслаҳат беринг.Рахмат Аллох рози бо‘лсин.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! . Қайнонангиздан алоҳида яшашни иложини қилишни турмуш ўртоғингизга айтиб кўришингиз керак. Сизнинг кучингиз болаларни тарбиялашга уларни парвариш қилишга қаратилиши керак қайнонангизнинг гап сўзини хазм қилишга эмас. Йўқса касал бўлиб қоласиз. Турмуш ўртоғингиз билан очиқ гаплашиб олганингиз маъқул. Кўпроқ тоза ҳавода пиёда юришингиз зарур. Миянгиздаги негатив ўй-ҳаёллар тозаланиши учун жуда зарур. Шундай қилмасангиз миянгизда, ҳаётингизда хотиржамлик бўлмайди. Валлоҳу аълам!