Ассалому алайкум! Саволимга излаш болимидан жавоб топа олмадм. Турмуш курганмга 1.5 йил болди. Кайнонамни менга мносабатлари зулмдек корнади. Шу пайтгача нма десалар хам эримни хурмати учун индмай кулиб тураман. Коринишмдан тортиб кийинишмгача хожейнчилик киладилар. Турмуш ортогимга ёкмайди деб чиройли чунтирсам хам ишлари ёк. Факат уларни айтганларини килишм керак. Бундан т.о факат онамни айтганларни класан деб уршадлар. Икки от орасидаман. Коп жанжаллар шу каби майда чуда гаплардан чикмокда. Мен хам доим бекиниб еглаб оламан. Турмуш ортогимга тогри чунтиришга харакат килсам хам озинг ёмонсан чидашинг керак деяверадилар. Кайнонам ота уйимга хам жонатмайдилар. 1 ой базида унданам ошиб кетади. Турмуш ортогим факат онам рухсат берсалар борасан дейдилар. Бу вазиятда турмуш ортогимдан алохида чикиб яшашни сорашга хакким борми? Бир икки ялниб ёлвордим алохида яшайлик деб тойдан олдин бунга келишмаганмиз деб туриб олганлар. Мен борган сари сабрим тугаб боряпти. Кайнонамни бу каби киликларини бошка котаролмай гап кайтартб койишдан коркаман. Бу вазиятда кандай ёл тутсам болади илтимос маслахат беринг
– Ва алайкум ассалом! Вақт ўтиши билан қайнонангиз анча босилиб қолади. Аммо унгача неччи йиллар ўтиб кетади. Бу оради сизнинг асабларингиз тамом бўлиб бирон касаллик орттириб олишингиз мумкин. Алоҳида чиқишга турмуш ўртоғингиз хоҳламас экан олдингизда иккита йўл бор холос. Биринчиси сабр қилиб яшаш иккинчиси ажрашиб кетиш. Албатта ажрашиш онсон лекин кейинги турмушингизда нима қийинчиликлар бўларкин буни фақат Аллоҳ билгувчи. Биргина қайнонангизни деб эр-хотин муносабатингизда чек қўйиш ҳам нодонлик. Сабр қилсангиз шундай қилингки қайнонангиз нима деса ҳам хоп деб қалбингизга яқин олманг. Бундай реакция қилаверсангиз қайнонангиз баттар қилаверади. Шунинг учун хоп деб табассум қилиб қайнонангизни мақтаб унга арзимас совғаларни бериб кўнглини олишга ҳаракат қилинг. Сиз ундан хафа бўлганингиз сари у баттар сизни эзаверади. Бунга изн бермаслик учун ҳам ундан хафа бўлмай унинг феъли шундай одам деб борлиғича қабул қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!