Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғимнинг акаси вилоятдан бизникига, яъни пойтахтга табибда даволаниш учун келди. Биз 2 хонали кўп қаватли уйларда яшаймиз. Даволаниш курси бир ойлик бўлиб, шу бир ой давомида шу ерда бўлиши керак экан. Яъни, ҳафтада бир марта табибникига бориб муолажаларни олиб келиб, қолганини уйда амалга оширади. Турмуш ўртоғим кун давомида ишда бўлади. Алҳамдулиллаҳ ҳижобдаман, лекин уйнинг ичида қайниакамнинг олдида орқадан ўраб юрибман, фарзандим бор. Кун давомида қайниакам билан бир уйда ўтиришим, ҳамда рўмолимни орқадан ўрашим шариъатга тўғри келадими? Бу даволаниш курси яна такрорланаркан, маълум вақтдан кейин яна шу ҳол қайтарилади
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қайноғангиз номаҳрам ва ушбу ҳолат тўғри эмас. Шунинг учун унга маҳрам аёл ёки сизга маҳрам бирор эркак ҳам уйда бирга бўлсин. Қайноғангиз олдида рўмолингизни тўлиқ ўраб, авратни буткул ёпиб юринг. Валлоҳу аълам