Эр маъсулиятсизлигида қандай йўл тутиш керак

16:40 / 06.02.2023 | Muslima | 52

Ассалому алайкум! Авваламбор оиламдаги барча муаммоларни атрофдагиларга гапиришдан йирок,ман. Леки як,инларимга айтолмаганим боисидан шу ерга ëзмок,даман. Турмуш к,урганимизга 4.5йил болади. 2нафар фарзандимиз бор. Кенжа фарзандим 8ойлик. Тугрук,дан сунг умуман у́зимга келишим к,ийин боляпти. 8 ойдирки 2 соатдан ортик, ухламаганман. Аммо Альхамдулиллах х,амма ишимга улгураман. Фарзандим айрим бир сабабларга кура жуддаям йиглок,и бола эди дастлабки 4.5ойда. Шу даврда хаттоки 3-4суткалаб ухламаоанимдан бошим к,аттик, оґридиган бопк,олган. Фарзандим ку́зида нук,сон билан туґилган (40%куради дейишган докторлар) Шу сабабли унга алохида эътибор керак. Мендан бошк,ага кунмайди. Бу ерда эса ру́зґор ишлари, турмуш у́ртоґим розилиги билан болиб к,аттик, депрессияга туштим. Турмуш у́ртоґим бу кунларда менга ëрдам бериш у́рнига танишув чатларида к,излар билан танисиб менга эътибор берми к,ойдила. Кенжам тугилгунча хаммаси жуддаям идеал эди х,аммани бизага хаваси келарди. Ху́жайинимлага х,ар к,анак,асига эътиборли эдим. Синовли кунларида хамиша ëнларида турганман. Лекин улар мени синовли кунларимда бирга болиш орнига, у́зларини овутишни бошладилар. Менга эса табиий бу ëк,масди. Уша номах,рам к,изларга ëзилган чиройли гапларни 10/1ни х,ам менга этмаганла. Фак,ат х,амма нарсада мани айблаганла. Хатто фарзндларимни йиґлок,илигида хам. Ортик,ча товуш чик,са болаларга уйк,у дорисини беришимни этардила. Х,уллас хозир муносабатларимиз анча яхши лекин депрессия ни яхши утказмаганим сабабли хозирда соглишида муаммолар бор. Кун сайин улардан безиб боряпман, айник,са манга ëрдам берми у́злприни ойлвлари ëмон алам к,илади. Борган сари хайотга к,изик,шим к,олмаяпти. Исломда бу борада к,андай ëл тутиш керак???? П/с:Турмуш у́ртоґим барча фарзларни адо этадилар 3-4пора К,урондан ëд олганлар

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сизда ҳозирги ҳолатингизда кайфиятингизнинг ёмон бўлиши бу табиий ҳолат. Чунки болаларингиз ҳали кичик. Борлиғингиз, бутун эътиборингиз болаларингизда. Шундай вақтда эркак кишини ёрдамга жалб қилиш зарур. Биргина сизнинг фарзандингиз эмаску улар. Унинг ҳам фарзандлари. Шунинг учун эркак киши уй юмушларида бола тарбиясида, болани парвариш қилишда ёрдам бериши шарт. Пайҳамбар алайҳиссалом ҳам аёллар уйғонгунича қўйларнинг соғиб қўйганлари ҳадисларда айтилган. Шундай экан уй юмушларини ҳам секин-асталик билан турмуш ўртоғингизга ҳам юклашингиз ва вақт топдим дегунча ухлаб олишингиз зарур. Кунига 8 соат ухламасангиз миянгизга оғир келиб руҳиятингизнинг бузилиш хавфи бор. Ўзингизга ҳам ухлашингизга ҳам кўпроқ вақт ажратишингиз зарур.Сиз психотерапевт қабулига боришингиз зарур. Баъзи муолажалар ва дори-дармонларни қабул қилганингиздан сўнг . аҳволингиз анча яхши бўлади. Валлоҳу аълам!