Ассалому алейкум! Ёшим 19 да. Шукурки, Динимиз аҳамиятини кеч бўлса ҳам англадим. Номаҳрамлик масаласи бўйича кўп нарсаларни билиб олдим, ҳижоб ўрайман. Авваллари йигитлар билан "севишиб" гаплашмасам ҳам, дўстона муносабатда бўлиб кўп суҳбат қилар эдим. Ҳозир бундай муносабатларни деярли ҳаммасини тўхтатдим. Аммо бир узоқ қариндошимиз бор. Улар билан оилавий муносабатлар ҳам жуда яхши. У билан олдин дўст, ака-сингил сифатида кўп суҳбат қилардим. Кейинчалик инглиз тили ўқитувчим бўлди. Ҳозирги кунларда ҳам шундай. Биз ҳар қил масалада жуда кўп ҳабарлашамиз, суҳбатлашамиз. Мен бу муносабатни ҳам аста-секин узишга тиришябман аммо кутганимдек бўлмаябди.
У менга фақат дўстона эмас ўзгачароқ насар билан қараётганини сеганман, баъзан ҳазил қилиб ҳам билинтириб қўяди. Мақсади ҳозирга айрим ёшлар кани "севишиб" гаплашиш эканлиги билинади. Мен буни умуман истамайман.
Бирор ёмон ишга қўл уришида гумоним йўқ. Чунки, намоз ўқийди. Оҳирги пайтда диний масалада ҳам гаплашадиган бўлдик.
У билан алоқани қандай узишни билмаябман. Ҳам қариндошим, ҳам ўқитувчим. Бошқа ўқитувчига борай десам, ота-онамга сабаб топиб бера олмайман. Номаҳрам десам ҳолатимни барибир тушунишмайди, ишидан айб айтай десам, ўз соҳаси (инглиз тили)ни жуда яхши билади.ҳ
– Ва алайкум ассалом! Шаръан ножоиз экани етарли узр. Валлоҳу аълам!