Ассалому алайкум! Мани саволим 3та эди, биттасини жавобини излаш бўлимидан топдим, иккинчисини тополмадм шунга сўрамоқчи эдим. 1. Қуръонни бўлишиб хатм қилиб ўлганларга бағишласа бўларкан, буни сзни жавоблариз орасидан топдим, мани саволим шуки, Қуръонни бўлашиб оқисаям бўладими, яъни кмгадр бағишламасдан. Дугоналарим билан гуруҳ очиб бўлашиб тез-тез хатм қилиб турмоқчи эдик ин шаа Аллаҳ. Бирга бўлсак бир-биримизни жалб қиламиз, чорлаймиз. Шуни айтиб юборсангиз, шунақа қилса бўладими? Агар қилиб бўлса ундан кейин дуони хамма ўзи уйида қилса бўладими ёки бир киши қилиши керакми? 2. Кейинги саволим эса Хатм қилиб бўлиб дуо қилаётганда дунёвий нарсаларни сўраса хам бўладими? Агар бу саволларга аввал жавоб берган бўлсангиз узр, мен роса қидирдим аммо тополмадим. Олдиндан раҳмат, Аллаҳ яхшиликлар билан сийласин.
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Бўлишиб хатм қилиш жоиз. Дуосини ҳамма қилса ҳам биргаликда қилинса ҳам жоиз. Бирга бўлганида барокотли бўлади. Валлоҳу аълам!