Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу. Ота онам билан мунособатим оғир. Мен оилада энг катта қиз фарзандман (оилада 3 қизмиз), турмушга чиққанман 3 нафар фарзандим бор Алҳамдуллилаҳ. 2та синим бу ерда ишлаш ва оила қуришни ҳоҳламай чет элга кетишдилар ота онамни ташлаб. Мен эса шу ерда ўз оилам билан яшайман. Ёшлигимдан бери ҳақиқий “советский” оилада катта бўлдим, Аллоҳ ҳақида ортиқча гап мумкин эмас эди. 18-19 ёшимда намозга кирганимда онам ваҳобийларга қушилволдинми деб роса уришган эдилар. Шу жумладан, қанча эсимни танисам шунча ҳақорат ва калтаклар эсимда. Ота онам мени ҳар нарсага дўппослар эдилар, қоним чиқмагунча ҳам отам ҳам онам калтаклашарди, пичоқ ва болталар билан ҳам ташланишган, Аллоҳни изни билан тирик қолганман, бўлди ўлдим деган жойда. Менга бунақа бўлган муносабатларини умуман тушунмаганман. Мана ўзим катта бўлдим, оилали бўлдим, фарзандли бўлдим, лекин ҳаммаси эсимда, ва юрагимни ич ичидан эзиб боряпти. Ота онамга имкон қадар ҳизматдаман, ҳафтада 1 маротаба бораман, ҳар ой керакли дори дармонлар ва бошқа кичкина ҳаражатларни қиламан. Лекин назаримда мен ҳали ҳам уларни кечиролмадим. Яқинда фарзимни адо этиб ҳижобга кирдим Алҳамдуллилаҳ, онам жанжал кўтардилар, ваҳобийларга яна қўшилдин деб роса уришдилар, рўмолни еч бўлмаса оқ қиламан дедилар. Мен йўқ дедим, бу масалада қарордан ҳабарим бор. Энди саволим шуки, қандай қилиб ўтмишдаги барча ишларни эсдан чиқарсам, ота онамни кечиролсам, чунки бу нарса юрагимда оғир тошдай ётибди.
– Ва алайкум ассалом! Бундай бўлиб ўтган воқеалар асоратлари одамда чуқур из қолдириши табиий. Шу сабаб сизга узоқ муддатга чўзиладиган психологик терапиялар зарур бўлади. Бу ҳолатингизда стресслардан анча енгил тортиб, воқеаларни эсдан чиқазиб юбориш мумкин ва зарур, аммо кўп вақт талаб этилади. Шунинг учун сизга психотерапевт ёки кучли психолог мутаҳассиси керак бўлади. Ҳозирча эса кўп-кўп пиёда юришни маслаҳат бераман. Чунки одам пиёда юрганида мия ҳар хил кераксиз ўй-ҳаёллардан тозалана боради. Хотиралардаги кераксиз маълумотлар йўқотила бошлайди. Негативлардан анча қутулиб қоласиз. Аллоҳ сизга шундай тақдир берган экан бунинг ҳикматини фақат ўзи билгувчи. Вақти келиб бунинг ҳикматини сизга ҳам айён қилинар. Ота-онани болалар танлашмайди. Ота-онангизнинг кечирилиши оғир бўлган бу ишларини кечириш ёки кечирмаслик фақат сизнинг қўлингизда. Ҳеч ким сизни бунга мажбурлашга ҳаққи йўқ. Қалбингизга қаранг. Албатта бу психотравмаларни психотерапия орқали тузатиш керак бўлади. Бунинг учун психотерапевт қабулига узоқ йиллар давомида қатнаб туришингиз керак бўлади. Бизнинг пешқадам карвони ўқув марказимизда ишончли психолог психотерапевтларимиз бор. Истасангиз уларга мурожаат этишингиз мумкин. Қуйидаги рақам админинимизнинг рақамлари +998 95 333 60 80. Валлоҳу аълам!