Талок ва Идда

00:34 / 15.02.2023 | У | 280

Ассалому алайкум ва рахматулЛахи ва барякатуху Одина опа. Менга турмуш ўртоғим 1 талоқ берганидан сўнг, фақат 1 марта хайз кўрдим. Ундан кейинги 3 ой хайз кўрмасдан ўтдим. Жами 4 ой ўтди орадан. Орамизда алоқа бўлмади хеч. Мен ажрашган бўлиб хисобланаманми? Ёки, хайз қайталанса, идда давом бўлиб этган хисобланадими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! "Талоқ қилинган аёл (идда пайтида) бирор оризий ёки номаълум сабаб билан ҳайзи келмай қолса токи яна ҳайз кўра бошлагунича ёки ҳайз кўрмайдиган ёшга етгунича иддада қолади" (Роддул муҳтор).

Имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг наздида эса 1 йил кутса кифоя экан. Валлоҳу аълам!