Ассалому алайкум! Мен ингилис тили устозига 2ой бордим. Устозим дарс қилмаганларни темир линейка билан қўлига урар эди. Мени қолимга урганларидан кейин боргим келмай қолди ва бормадим. Бормаслигимни устозимга айтмадим. Бошқа устозларнинг менга дарс вақтлари, менга тўғри келмади. Шунча вақтдан бери устоз топа олмаганимнинг сабаби устозимни норози қилиб айтмай кетиб қолганиммикан. Агар шундай болса нима қилишим керак? Лекин аввалги устозимни олдига боргим келмаяпти.
– Ва алайкум ассалом! Сиз илм олиш учун пул тўлаб инглиз тилини ўрганишни мақсад қилибсиз. Бу - жуда яхши. Сизнинг ўқувчлик вазифангиз берилган уй вазифани аъло даражада бажаришингиз шарт эди. Вазифани бажармаслигингиз жуда ёмон эканлигини ҳис қилмасдан, устознинг талабчанглиги - линейка билан уришини нега ноҳақлик дея, исён ила ўқишга бормай қўйдингиз?! Ахир устоз ҳам сиздан ҳафа бўлганини нега ҳис қилмадингиз? Устоз меҳнат ҳаққини оқлаб олиш учун сизни жазолади-ку! Мен: "Устоз тўғри қилибди уриб", - демоқчи эмасман, лекин сиз унинг ўрнида бўлсангиз нима қилардингиз?! Педагоглик иш тажрибадан шуни кўриш мумкинки, талаб бор жойда тартиб-интизом ва билим катта натижа беришига гувоҳмиз. Сиз тажрибали, илмли устоз тополмаётганингиз ҳам бежиз эмас. Шуни ёдингизда тутингки, ҳаётда ҳар доим сиз ўйлаганингиздек, сиз хоҳлаганингиздек бўлавермайди. Устознинг дилини оғритганнинг косаси оқармайди. Ҳаётингизда қаердадир чекинишингиз, мослашингиз, узр сўрашингиз керак бўлади. Маслаҳатимиз с
изга агар жиддий сабаб бўлмаса, ўқишдами, ишдами доим олий мақсадлар учун ниятларни амалга оширишингиз лозимдир.
Валлоҳу аълам!