Ассалому алайкум! . Йигиб куйган маблагим бор эди, банка куймокчи этим. Бир танишим банкдан кредит олмокчилигини зарур булмаса уз маблагимни унга беришимни суради. Эвазига банк берадиган фоизга тенге маблагни кушиб бермокчи булди. Судхурлик шакли деб рад этим. Танишим олган карздан курган даромад уз розмлиги баланс бермокчи. Олсам гунох эмасми? Жавоб учун рахмат
– Ва алайкум ассалом! Шу кўринишда қилсангиз рибо бўлади, рибо оғир гуноҳ саналади. Қарз берсангиз айни ўша миқдорни қайтариб олишингиз керак бўлади. Даромад олишнинг йўли шерикчилик қилиш бўлиши мумкин. Агар танишингиз бу пулни истеъмол маҳсулоти сотиб олишга эмас, балки тижоратга олаётган бўлса ўша ишдан топилган фойданинг келишилган нисбатда бир қисмини олишингиз мумкин бўлади. Аммо шарти шуки, тижорат зарарга учраса, зарар сизнинг ҳисобингиздан қопланади. Валлоҳу аълам! Музаффар Ҳусниддинов, Ислом молияси тадқиқотчиси.