Ассалому алайкум! Турмушга чиққанимга 3,5 йил бўлди. 2 ўғлм бор 3 сига ҳомиладорман. Ҳожайнимни ҳеч ҳам рози қилолмадим. Уйдан ҳеч қаерга чиқмайман. Айлангани ҳожайним билан ҳам бормиман. 1 2 марта ўзимни уйимдагилар болалар билан айланишга бордик. Жуда кўп мени уришади. Жуда кўп калтак ердим 1 ойдан бери урмай қўйди. Уриб қўйиб кечирим сўрайди. Лекин нима фойдаси бор уриб болдику. Нима десалар айтганларини қиламан сўзсиз. Ҳижобдан Алҳамдулиллаҳ. Қуръон намоз ўқийман Алҳамдулиллаҳ. Ҳаттоки уйда ҳам ҳижобдаман ҳоҳишларига кўра. Менга кўп туҳамтлар қилдилар суюқ аёг аёлларни камситкандай сокадилар. Талоқ сўрасам бермайдилар. Урушсак доим 1 муҳаббатини эслаб у яхшиди нима десам ҳоп дерди дейди. Мени айбим номусимни ҳимоя қилганимми ёки уни изнисиз ҳеч нарса қимаганимми. Кетиб юборай десам "эшикдан мендан бе рухсат чиқсанг 3 талоқ Сан деган" жуда чарчадим. 1 чи муҳаббатини унута олмабди. Шундай дедилар. У аёл умуман мени аксим фақат чала ҳижобда.10 йил бўлган турмушга чиққанига Мен нима қилишга ҳайронман. Сени ҳам севаман дейди. Бунга ишонмайман. Кўнглим қолиб бўлди эримдан. Арзимаган пиёла чала ювилибди бола нега йиқилди чарчадим. Ўзимга унинг ҳузурида пардоз қилсам ҳам гумонда "ким учун пардоздасан. Мен учун эмас" кўнглини тополмадим.. Кундан кун жирканиб кетяпман бу инсондан. Ортимдан яна "онови, эзма" деб ойисига гапирар экан. Таминотимни ҳам қилмай қўйди. Биз учун ишлагиси келмайди Нима қилай ажрашганим яхшими бу инсон билан
– Ва алайкум ассалом! Дунёда нечта одам бор бўлса уларнинг психикасидаги фарқлик ҳам шунча. Яъни одамнинг она қорнидаги ҳолати, унинг тарбия кшрган оиласидаги муҳит, ота-онасининг ўзаро муносабати ва фарзандига бўлган муносабати, боғчаопалар ва мактаб ўқитувчилари, ўқувчилар, ўртоқларнинг муносабатларининг барчаси одамнинг характер таркиб топишига таъсир этади. Шу сабаб турмуш қуришдан аввал яхшилаб суриштириш ишлари олиб борилиши шарт. Мактабдаги ўқитувчиларидан тортиб, синфдошлари, иш жойларидаги ходимлардан ва бошқа ўқиш жойларидаги одамлардан, қўшниларидан яхшилаб суриштирилиши зарур. Чунки ҳар кимнинг дунёқараши юқоридаги ҳолатларга боғлиқ бўлади. Сизнинг турмуш ўртоғингиз ҳам бундан мустасно эмас. Унинг ўзини бундай ғалати тутиши ҳам унинг психикик типига ва ўсиб улғайган муҳитига боғлиқ. Бу одамни сиз ўзгартира олмайсиз лекин ўзингизнинг ҳаётингизяни ўзгартира оласиз. Сиз хоҳлаган кунингизда ажрашиб кетишингиз мумкин ёки шу одам билан яшашда давом этишингиз мумкин. Бу сизнинг танловингиз. Фақат сиз танлов ҳуқуқига эгасиз. Чунки бу сизнинг шахсий ишингиз. Сиз ҳур одамсиз. Набодо ўзингизнинг онгингизни ислоҳ қилиб тушуниб олишни истасангиз психологларга мурожаат этишингиз мумкин. Бизнинг Пешқадам мактабимиз қошида аёл-қизларга психологик кўмак лойиҳамизда кўпгина психологларимиз хизмат қилиб келишмоқда. Зарурат бўлса бемалол мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаат учун: @qalblarga_komak_bot. Валлоҳу аълам!