Ассалому алайкум! Укамни аели(Келин) уйда боладиган хар гапни, хатто у́заро уруш жанжалларини хам дадам(кайнота)га чакиб, уйдаги хотиржамликни бузади. Отанинг угилни турмушига ха деганда аралашишига нима маслахат берасиз. Дадамиз келинизни отаси йук, одамлар отаси болганда бунака килмасди деб гапиришидан куркадила. Бу холатни Келин суйистемол килмокда, бемалол Эрими, кайнонами еки Эрни кайси кариндошини гари екмаса(бошка маънода айтилса хам) емонлаб бемалол кайнотага чакади. Кайнотага ва бизлар кандай йул тутайлик.
– Ва алайкум ассалом! Аввал дадангиз билан гаплашиб олишингиз зарур. Агар гапларингиз ҳақ бўлиб келин ҳақиқатда шундай гап ташувчи, фитна қилувчи аёл бўлса у ҳолда дадангизга ҳаммангиз ўтириб чиройли муносабат қилиб чиройли сўзларни ифода этиб оилада оила аҳлининг тили бир жойидан чиқишини тушунтиришингиз керак. Эҳтимол дадангизга ҳаммангиз шу келинга зулм қилаётганингиздек кўринаётгандир. Сиз яқинингиздаги бирон масжид имом-хатибининг қабулига кириб бўлган воқеалар юзасидан маслаҳат олишингиз мумкин ёки ҳақиқий мутаҳассис бўлган психолог ёрдамига мурожаат этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!