Ассалому алайкум! Қайнона бувим борлар, қон босимлари кўтарилиб туради, ваҳимакаш бўлиб қолганлар, қон босимларини ўлчаганимда доим пастроқ қилиб айтаман масалан 160га 100 чиқса, 130га 85 экан дейман, ваҳима қилиб юбормасинлар деб, ёки 140га 90 бўлса 125га 80 экан сизни нормангиз дейман, ваҳима қилиб йиғлаб сиқилмасинлар дейман, шу ишим нотўғрими, ростини айтиб қўя қолганим яхшими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Ёлғони ишлатманг, ростини айтсангиз зарар бўлса “дориларингизни ичиб оладиган вақт бўлибди” десангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!