Ассалому алайкум! Мени ёшим 35 да мен жуда қаттиқ ҳаяжонлпнаман базида бир кишига муҳимроқ нарса гапирмоқчи бўлсам олдиндан юрагим ўйнаб қўлларим қалтирайди қариндошларникига борсам менга қуръон ўқи дейишади шунда дарров юрагим ўйнаб қўлларим қалтирай бошлайди зўрға топиб ўқийман уйда болалар олдида ўқисам ундай бўлмайман аслида ҳарактирим жуда чиқишимлиман лекин менга бирор нарса ёқмаса ёнимда ги инсонга билдириб қўяман овозим гапиришим ўзгариб кетади ҳар қанча ўзимни босишга ҳаракат қиламан лекин шундай бўлиб қолаверади ўзимни ўнглашга ҳаракат қиласериб базида чарчаб кетаман асли кичиклигимдан жиззакиман ўзимга сезилмайди лекин бошқалага уришиб кетаётгандек гапирворар эканман ўзимга умуман билинмайди нима маслаҳат берасиз
– Ва алайкум ассалом! Тушунишимча сизнинг мизожингиз холерик бўлса керак. Агар шундай бўлса у ҳолда бу феълингизни бироз юмшатишингиз мумкин холос. Чунки мизож психиканинг маълум хусусияти бўлиб, унинг фаолиятини ҳодиса ва воқеаларда одамнинг ҳатти-ҳаракати динамикаси орқали билинади. Яъни одамнинг атроф-муҳит билан таъсирида одамнинг темпи, тезлиги, шиддатида кўриш мумкин. Ҳамда одамнинг беихтиёр ҳаракатларида таъсирланувчан ва ҳиссиётга берилувчанлигида ҳам кўринади. Шундай экан агар сизнинг табиатингиз сиз айтганингиздек бўлса ўзингизни бўш қўйиб қаттиқ изтироб чекманг. Сизни Аллоҳ шундай яратган бўлса сиз нима ҳам қила олардингиз. Ўзингизни борлигингизча қабул қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!