Савдо ҳақида

14:10 / 03.03.2023 | Nilufar | 68

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!Телеграм каналларидан "Мусодара товарлари" деган гуруҳга қўшилиб қолибман.У ерда табиийки товарлар таннархи жуда арзон.Бундан ташқари,агар 100 та одам қўшсам қайсидур махсулот текинга берилар экан.Саволим шундан иборатки,агар мен ушбу каналдан махсулот сотиб олсам ёки гурухга одам қўшиб махсулот олсам ,у менга халол бўладими? Жавоб учун олдиндан рахмат!!!

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Мусодара қилинган маҳсулотлар адолат билан мусодара қилингани аниқ бўлса, уни сотиб олишда ҳеч қандай муаммо йўқ. Аммо бу маҳсулотлар зулм билан тортиб олинган бўлса, уларни сотиб олмаган маъқул. Қандай йўл билан мусодара қилинганини билмасангиз шубҳа аралашади. Шубҳа аралашган ишни эса тарк килиш керак. Валлоҳу аълам.