Ассалому алайкум! Мен Қуръонни хатм қилишни бошладиму, лекин ҳали тугатмадим. Тугатсам қайси сура ва дуо ўқилади ва кимлар иштирок этиши керак? Қанча вақтда тугатиш керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уламолар Қуръонни бир ойда бир марта хатм қилишни тавсия этадилар. Хатм тугаганидан кейин одамларни йиғиб дуо қилиш шарт эмас, аммо бўлса, фазилат устига фазилат бўлади. Одатда мусҳафларнинг (Қуръон китобларининг) охирги саҳифаларида хатм дуоси ёзилган, бўлмаса, интернетдан ҳам топишингиз мумкин. Аллоҳ таолога кўнгилдан дуо қилиб, ушбу амалингиз мақбул бўлишини, хато-камчиликларини Ўзи афв этишини сўрайсиз. Муродларингиз бўлса, уларни ҳам сўрасангиз бўлади, чунки хатми Қуръон сўнгида қилинган дуо қабул бўлиши ҳадиси шарифларда айтилган. Қуръони Карим хатм қилингач, дарҳол янги хатм бошлаб қўйиш ҳам суннат. Бунда Фотиҳа сурасини ва Бақара сурасининг 1 5 оятларини ўқиб қўйиш назарда тутилади. Валлоҳу аълам