Қурбонлик ҳақида

13:43 / 28.03.2017 | Савол | 1565
Ассалому алайкум! Хўжайинимдан сирли равишда йиққан пулим бор, чунки уларнинг қўлларида пул турмайди. Оз-оздан йиғиб закот бериш даражасига етдим. Закот ҳам бердим. Бошқалардан қарз оладилар. Шу сабаб, бошқалардан қарз олмасликлари учун “гапдаги «чёрный касса»нинг пули”, деб ўзларига бердим. Закот берган кишини қурбонлик қилишини эшитгандим. Бунинг учун нима қилишим керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аввало йиғилган ўша пуллар кимники эканлигини аниқлаш керак. Агар пуллар турмуш ўртоғингизники бўлса, закотни у киши чиқаради. Пулни сизга деб берган бўлса ва сиз уни йиққан бўлсангиз, унда пуллар сизники бўлади ва закотини ўзингиз чиқарасиз. Қурбонликка келсак, бунда ҳам шу гап. Агар пуллар сизники бўлса-ю, ўша кунларда нисобга етган бўлса, қурбонлик қиласиз. Сизники эмас, турмуш ўртоғингизники бўлса ва ўша кунларда нисобга етган бўлса, у киши қурбонлик қилади. Бўлмаса йўқ. Валлоҳу аълам.