Талоқ ҳақида

00:24 / 27.05.2023 | Nurziya | 229
Ассалому алайкум! Мани саволим шундан иборатким ман ҳўжайинимни 2чи аёллариман биз яшаб турганда оналари келиб мажбуран мани талоғимни беришларини сўрадилар шунда ҳожайиним 4 томони қибла дедила ва оналари билан кетдила 1 2 кундан кейин ман ҳомиладорлигимни билдим шунда ҳомиладор аёлга талоқ ўтмаскан дейишитди шу қанчалик тогри ҳожайиним яна келиб яшайман деб турупдила сўратиб олишлари керакми яна?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳомиладор аёлга талоқ тушади. Тўрт томонинг қибла дегани киноя талоқ бўлиб, бир боин талоқ бўлади ва ундан кейин ярашиш учун никоҳ ўқитиш лозим. Валлоҳу аълам!