Ассалому алайкум! Ёшим 19да деярли 2 йил бир бола билан гаплаштим (ўзимни синфдошим эди) унга жуда қаттиғ боғланиб қолганим учун ҳам хиёнатини кечирганман. Ҳозир эса тушуниб етаябман хато қилганимни. Уйимизга совчилар келяпти яхши оиладан ҳамма оиламиз рози куёв онамнинг аммасини ўғли ҳамма холаларим, қариндошларим яхши оила тегсанг афсусланмайсан дейишаяпти. У бола билан 2ой олдин муносабатларимни тўхтатганман ва қайта гаплашиш ниятим йўқ. Ва яқинда истихора ўқидим (2марта ўқий олдим хайз бўлгунмча) Шундан кейин гаплашган боламдан қайсидир маънода кўнглим совуди лекин совчиликка келаётган болани ҳам истамаябман. Гаплашган йигитим учун таҳажжуд қилиб сўрайми Аллоҳ йўлларимизни ҳалол йўлда бирлаштирсин деб,чунки бошқасига эрга тегсам уни қумсаб қолишимдан қўрқаман, ёки буткул воз кечайми? Лекин ота-онам биз хотиржам бўлардикда совчиликга келаётган болага тегсанг дейишаяпти. Виждоним қийналяпти. Маслаҳатингизга муҳтожман. Илтимос жавоб беринг, излаш бўлимидан ўзимга қониқарли жавоб ололмадим. Олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Кўнгил тайёр бўлмай туриб тегишни тавсия қилмайман. Валлоҳу аълам!