Никоҳ учун дуо оят

12:29 / 29.05.2023 | Charosxon | 232
Ассалому алайкум! Саломатмисиз Аллоҳ Сиздан рози бўлсин. Ёшим 23 да битта фарзандим бор. Фарзандим туғилишидан илгари турмуш ўртоғим уч талоқ айтиб ҳайдаворганди. Бунга 2 йил болди. Мен Қурону карим ўқийман, ҳижоб ўраш учун ҳам коп қийинчиликлар ўтқаздим. Озимни доимо пок тураман. Мен бир оилани бекаси бўлишни, жуфту ҳалолим бўлиб унга итоатда болишни, фарзандимга ота болишини қаттиқ истайман ва Аллоҳдан сўрайман. Мен бу ниятим учун қандай оят ёки саловат айтсам бўлади? Копдан бери истиғфор айтаман. Бева юришдан кора тезроқ ўз оилам бўлишини истайман.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳожат намозини ўқиб сўранг. Валлоҳу аълам!