Ассалому алайкум! Опажон, сизларни Аллоҳ учун жуда ҳам яхши кòраман. Сизларга шундай савобли амалларни қилишни насиб қилган Аллоҳга чексиз ҳамд-у санолар бòлсин.
Бир масалада тушунмаяпман, шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Яқинда, китобларда ва маърузаларда илм аҳли ва толиби илмларнинг даражаси, айниқса устозларнинг Аллоҳ наздидаги мақоми юксаклиги ҳақида билдим. Мен òзим мактабда инглиз тили òқитувчисиман ва бу дунёвий илм ҳисобланади. Мана шу дунёвий илмдан таҳсил берсам, мен ҳам мақталган савобларга эриша оламанми? Ёки илм аҳли, толиби илмларга айтилган савоб улар фақат диний соҳа вакиллари учунми? Баъзан араб тилини òрганиб мана шу йòналишда дарс берсамми дейман, лекин òз соҳамни ярим йòлда ташлаб кетишга кетган вақтимга ачинаман. Менга нима маслаҳат берасиз? Қилаётган ишим (касбим) охиратим учун манфаатли бòлиши учун. Сизга олдиндан катта раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Илмлар диний ва дунёвийга эмас, фойдали ва фойдасизга бўлинади. Агар сизнинг соҳангизда фойда бўлса айтилган гаплар сизга ҳам тегишли. Валлоҳу аълам!