Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда кўпчилик сураларни Қуръони Каримдан эмас, лотин тилида ёзилган китоблардан ўрганяпмиз. Лекин араб тили ҳарфлари ва лотин ҳарфларининг талаффузида фарқ борку, бу борада ўқиган намозларимиз тўғри бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Имконини қилиб араб тилида ўқишни ўрганиш керак. То ўрганиб олгунингизча қабул бўлиб туради. Валлоҳу аълам