Мусулмон инсоннинг бошқа диндагиларнинг жанозасига бориши ва черковга кириши жоизми?

21:21 / 29.05.2023 | FERIDE | 205
Ассалому алайкум! Бир танишим гуруппамизга бошқа бир танишининг постини жойлаган эди ундаги аёл мусулмон экан ва яқин танишлари бўлган лекин христиан динидаги танишининг жанозасига борибди яъни черковга жуда яхши инсон эди дея хам ёзиб қўйибди лекин мусулмон инсоннинг бошқа бир диндагиларнинг жанозасига бориши черковга кириши тўғрими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Диний маросимларига иштирок этмаган ҳолда таъзия билдириш учун бориши жоиз. Черковга бориши тўғри эмас. Валлоҳу аълам!