Ўғлимни тарбияси

02:14 / 30.05.2023 | Madina | 211
Ассалому алайкум! Мени фарзандим 13ёшда .алхамдулиллах хозирда қори қилиw ниятида устозга берганмиз .зехни жуда яхwии фақат жуда дангаса булип қолган характери хес хам қийнамаган эди лекин хозир жуда қайсар айтганимни хоп дейди лекин бажармайди . Дарсинг қил деп яхwи гапирганда қилмайди охири қаттиқ гапирамиз қайсарлик б.н зурга қилади яна нимагадир чалгийди . Саккиз ой узоқда илм олди устозлар қаттиқ қуллик б.н хатто урип хам уқитиwипти .жудахам қийин ахволдаман боwим қотган илмни тухтатиwга кузим қиймаяпти озгина харакат қилса яхwи натижа чиқади дангасалик қилмаса зехни яхwи олади. Нима маслахат берасиз мажбурламайликми ёкии қаттиқ турганимиз яхwими қандай юл тутай илтимоос маслахат беринг . Қурондан безип қолмасмикин дийман . Жавоб учун олдиндан рахмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уруш жоиз эмас. Ўзи истамаса мажбурлаш хато. Бу ёшда болаларда ўзгаришлар бўлади, ўзига яраша муносабатда бўлиш керак. Валлоҳу аълам!