Ассалому алайкум!
#Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ! Минг бор узр, саволим шундан иборатки ёқтирган қизим бошқага турмушга чиқиб кетди, лекин тўй кунигача ва кейин ҳам жинсий яқинликда бўлганмиз. Ҳозир муносабатимиз яхши эмас. Бу оғир гуноҳдан халос бўлишимиз учун нима қилайлик?
Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Алоқани бутунлай узинглар, тавба қилинглар! У билан боғланиш мумкин бўлган ҳар қандай воситангизни алмаштиринг, сизни топа олмасин. Ўзингиз ҳам алоқага чиқманг! Кўришманглар!
"Зино – қарз" дейилган. Ўзингизнинг аёлингиз билан шу ҳол бўлишини истамасангиз, дарҳол бу ишдан тийилинг!
Ушбу савол жавобни телеграм каналда ўқиб қолдим
Бу жавоб қанчалик ҳақиқатга яқин?
Агар бу ҳолатни тескариси бўлса яни йигит бошқа қиз билан никоҳланмоқчи (отасини буйруғи билан, ўз ҳоҳишига қарши чиқиб) .
Йигит билан қиз кўп яқинлик қилган, орада никоҳсиз. Буни тушуниб етиб тавба(қиз тавба қилиб тафсир илмини ўрганмоқда) қилиб никоҳгача гапашмасликка келишишган.Лекин йигит қизга ваъда бериб,ишонтириб энди эса қизни ташлаб кетяпти.
Бу ҳолатда қиз нима қилиши керак?
(Қиз у йигит билан зино(жинсий яқинлик) қилган. Йигит кетса қиз азобда,аросатда қолади чунки бошқа билан никоҳ қура олмайди,сабаби жинсий яқинлик кучли бўлган)
Илтимос тезроқ жавоб берсангиз, ўта зарур ва шошилинч