Китобда ўқиганда салавот айтиш

03:53 / 01.06.2023 | Oysha | 321
Ассалому алайкум! Одинахон опа, сизни видеоларизни кўп кўраман, улардан билим оламан, катта рахмат. Маърузаларизда Расулуллоҳ С.а.в.ни кўп тилга оласиз, уларни эшитганимда салавот айтиб тураман. Ҳозирда Тафсири Ҳилол ва Саодат асри қиссалари китобларини ўқияпман, уларда ҳам Муҳаммад алайҳиссалом кўп тилга олинганлар. овоз чиқармасдан, ичимда ўқиганимдаям ҳар бирида салавот айтишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бир мутолаа учун бир марта айтиб қўйишингиз кифоя. Валлоҳу аълам!