Вақт ҳақида

05:09 / 02.06.2023 | Madinaxon Rahmonova | 248
Ассалому алайкум! Одинахон устоза! Сизга шу кунларда мени қийнаб келган саволни бермоқчиман. Мен ўзим Фарғоналикман, Тошкентда ўқийман. Уйдагилар билан телефон орқали хабарлашиб турамиз. Одатда телефонда фақат онам билан доимий гаплашаман, отам билан фақат зарур масалаларда, дугоналарим билан телеграмда бир ҳафтада бир салом алик қилиб турамиз холос. Ҳар доим онам телефон қилганда суҳбатни қисқа қилиб, дарсларингни қилиб деб телефонни ўчиради. Ҳар куни эрталаб ўқишга кетиш олдидан телефон қилиб, дуоларини олиб кетаман. Ҳозир дарсларим яна ҳам кўпайгани учун, ўзим онажон дарсларим бор эди, деб суҳбатни тугатяпман. Вақтимни қизғониб, дарсларимга улгишга ҳаракат қиляпман.Энди ўйланиб қолдим, онамдан ҳам вақтимни қизғоняпманми деб. Одамлар билан ҳам беҳуда суҳбатлар қуриб, вақтимни кетказишдан сақланишга ҳаракат қиламан доим. Шу одат энди яқинларим, ота-онамга ҳам тўғри келиб қоляпти. Илмга вақтимни, кучимни сарфлайман деб ҳаракатдаман. Онамни ҳаққини адо қилмаяпманми деб кўп ўйланиб қолдим. Кўпинча оилавий, курсдош, дугоналар билан йиғинларга ҳам курсларимни вақти тўғри келиб қолгани учун боролмайман, бундан ҳеч ҳам афсусда эмасман. Фақат мени ўйлантирган нарса қайси бирига кўпроқ вақт кетказиш, акс ҳолда дарс қилмай онамлар билан соатлаб гаплашиб қолиб кетишимга тўғри келади. Шунда оиламни ўз холатимдан хабардор қилиб, суҳбатни қисқа қилиб дарсларга кўпроқ вақт сарфлашим тўғрими? Илтимос, шу вазиятга ечим берсангиз. Олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Онангиз билан мулоқот қилинг. Лекин вақтингиз чегарали эканига далолат қиладиган гапларни ҳам айтиб туринг. Валлоҳу аълам!