Кундошларимни борлигини билишга хақлимидим

21:41 / 06.06.2023 | Севара | 800
Ассалому алайкум! Ёшим 33 да, 7 йил олдин эрга егдим, эримни биринчи аёлини борлигини билардим, эрим ва момокайнам совчиликка келишганда биринчи аели фарзанд туголмаяпти сиз тугиб беринг, кунглим бор сизда деб, биринчи аёлимга билдираман, рози, мумина так,воли аёл деб никох ук,итган эди. Шу кунларда ойдин булдики, биринчи аёли билмас эдикан, камига мандан кейин 4 йил давомида 3 чи аёли бор экан. Унданам фарзандлари бор экан. Майли, розиман, таништиринг, болларимиз ака ука булишсин, ахил булайлик десам унамаяпти. Нега огохлантирмадиз яна уйланятганиз хакида деб сурасам "билишга хаккинг йук, хатто онам билишига хакки йук " деб овозимни учиряпти. Ундай булса сизда кунглим йук жавобимни беринг десам унамаяпти. Халоватим йук, ёлгон туфайли хаёт к,уришда адашдим, янгидан бошламок,чиман, кул оегим сог, иш топиб ишлаб узимни куними узим курмок,чиман. Эшик так,иласса к,айси кундошим жанжал килиб келдикин деб кутишдан безидим. Илтимос тулик,рок, маьлумот беринг. Иложи булса талогимни берсин ёки так,восини мустахкамлаб уччови хотинини ахил к,илсин. Рахмат. Савоб к,илсак охиргача мукаммал к,илайлик.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз эркакка ё унақа яша ё бунақа яша деб гапингизни ўтказа олмайсиз. Ажраб кетиш ечим эмас. Чунки ажрашгандан кейин ҳам ўзига яраша муаммолар бўлади. ундан кўра киши ўзи билан кўпроқ машғул бўлгани афзал. Аллоҳнинг олдидаги бурчлари, бошқа бандалар олдидаги бурчларини мукаммал адо этишга ҳаракат қилсин, чунки охиратда мана шулардан ҳисоб китоб қилинади. Эр эса қилмишларига ўзи жавоб беради. Валлоҳу аълам!