Пешин намозининг фарзи

21:28 / 06.06.2023 | ladys | 236
Ассалому алайкум!
Бир йиғинда 3-4 аёл билан Пешин намозини ўқидик. Шунда 2 таси Пешиннинг фарзидан кейин, тасбеҳ (33 маротаба Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу Акбар)ни айтиб, дуо қилиб туришди. 2 ракаат суннатдан сўнг эса салом бериб намозни тугатишди. Улардан сўраганимда, фарздан кейин тасбеҳ айтилса савоби катта бўлади дейишди. Мен доим Намознинг энг охирги ракаатидан кейин тасбеҳ айтаман, қайси бири тўғри?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам жоиз. Охирида бўлгани афзалроқ. Валлоҳу аълам!