Ассалому алайкум! Руҳий касалликларнинг шифоси борми? Қайси шифокорларга учрашни маслаҳат берасиз. Ўзи руҳий касалликлар қандай пайдо бўлади? Руҳий касалликка учраган беморлар касали унчалик кучли бўлмаса умрага боришса бўладими. Яқин инсонимиз руҳий касалликкка учраган анча йиллар бўлди Ин шаа Аллоҳ соғайиб кетишларини Жуда хоҳлаймиз. Маслаҳатингиз керак.
– Ва алайкум ассалом! Минг минглаб мактублар келаётгани сабабидан ўз вақтида жавоб беришга улгуриб бўлмаяпти. Шу сабаб сизга жавоб бериш мавриди энди келибди узр.
Руҳий касалликларнинг шифоси йўқ деб ҳеч ким аниқ айтолмайди. Ҳаммаси Аллоҳдан. Умид қилиш бандасидан. Аммо табиий ҳеч нима қилмай ўтираверилса ўз ўзидан ҳеч ким тузалиб қолмайди. Яхши психиатр ва психотерапевт мутаҳассисини топиб йиллар давомида терапия қилиш, дори-дармонларни қабул қилишига катта эътибор қилиш зарур. Бу шундай касалликки беэътибор бўлинса кучайиб кетиш эҳтимоли бор. Шунинг учун зудлик билан психиатр қабулига олиб борилгани яхши.Валлоҳу аълам!