Вафот этган ота-онага қурбонлик қилиш тартиби

03:00 / 27.06.2023 | Тошпўлат | 344
Ассалому алайкум! Устозлар. Авваломбор менда туғилган диний саволларга Аҳли илмдан жавоб олаётганимдан хурсандман. Бу учун Сизларга катта рахмат. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин.
Менинг отам вафот этган. Олдин ҳар йили отам учун қурбонлик қилардим. Шу йил ҳам қурбонлик қилишни ният қилганман. Онам отанг номидан қурбонлик қиласан деб айтаяпдилар. Сабаби бизнинг қишлоқда отаси вафот этгач, олдин отаси учун қурбонлик қилиб юрган бўлса, яна бир йил отасига қурбонлик қилиб беради. Имомлардан сўрасам, отанг учун қилма, агар вафот этган отанг номидан қилсанг қурбонлигинг утмайди. Яхшиси онанг учун қурбонлик қил деб айтишди. Агар отанг васият қилиб кетган бўлса қилсанг бўлади дийишди. Отам менга васият қилмаганлар. Шу учун бошим қотиб қолган. Отам учун қилсамми ёки онам учун қилсамми? Шунга маслаҳат берсангиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар нисоб эгаси бўлсангиз, қурбонлик қилиш сизга жоиздир. Бундан ташқари отангиз номидан қурбонлик қилишингиз ихтиёрийдир. Тирик одам ўз номидан қиладию ўтганлар номидан эса бошқалар қилади. Валлоҳу аълам!