Қўшни ҳаққи

20:32 / 04.07.2023 | Maxsuma | 211
Ассалому алайкум! Ёшлигимизда қўшниларнинг ташқарига эккан гулларини узиб ўйнаб юрар эдик. Бу уларнинг мулки бўлиб, энди улардан розилик олишимиз керакми? Яна шунга ўхшаш ҳолатлар эсимга тушиб қолса бирма бир розилик олиб чиқайинми? Қимматли вақтингизни ажратиб жавоб берганингиз учун ташаккур! Фи аманиллаҳ
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Балоғатга етишингиздан аввал бўлган бўлса шарт эмас. Кейин бўлган бўлса розилик сўрайсиз. Валлоҳу аълам!