Ҳалоллик сертификати

02:38 / 05.07.2023 | Karimqulova Nargiza | 202
Ассалому алайкум! Устоз аввалги саволимга жавоб ёзганингиз учун миннатдорман, Аллоҳ таоло қилаётган ишларингизни ажрини берсин ин шаа Аллоҳ.
Ҳозирда Ўзбекистонда Россия томонидан берилаётган ҳалоллик сертификатига эга маҳсулотлар кўпайган.Баъзи овқатланиш жойлари ҳам шундай сертификатга эга,масалан, КФС, Эвос ва шунга ўхшаш фаст фоод тармоқлари.Саволим шундан иборатки, бу жойлардан овқатланиш жоизми.Кўнглимдаги шубҳа шуки, бу овқатланиш жойларига нега Ўзбекистоннинг ўзи бу сертификатни бермайди?.Бунга ишонса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида ишониш керак. Агар яна шубҳа бўладиган бўлса текшириши керак. Валлоҳу аълам!