Спираль ёқмаса нима қилиш мумкин

22:15 / 09.06.2023 | Ummul Muhammad Sodiq | 1096

Ассалому алайкум! Аллох илмингизни зиёда килсин. 4чи фарзандим 3ёш. Менга поликлиника солган спираль ёкмай куп кон кетип 2 йилдан кейин олдирдим. Гинекологка даволаниб яна кумуш деган туридан солдирдим. Аммо бу хам ёкмаяпти кайтанга куп кон келгани устига огрик хам кушилди. 10,11кун келади ва 6чи 7чи кундан кейин куюлип келганида оёкларим хам каттик огрийди.Таблетка ичишга варикозим бор. Регулон 1 ой ичип курдим юрагимга бир нарса кадалгандай огрик берди ва бошимни хам огритти. Сакланмай десам кизим жуда инжик, озимни коним кам,белим огрийди хомиладор булсам жуда кучайиб кетади. Менга кандай маслахат берасиз спиралимни олдирип овуляция вактида якинлик килмасам буладим ? Овуляция вактини кандай аниклаш мумкин? Ёки бошка йули борми? Жавоб учун олдиннан рахмат

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом!
Ҳомиладорликдан сақлаш усулларини гинеколог врач билан маслаҳатлашиб танлаш имкониятингиз бор.  Қуйида сизга бошқа сақланиш усулларини келтириб ўтаман.

 ХАЛҚАЛАР – бу ҳар ойда бир марта қинга ўрнатувчи маълум бир гормонлар дозасини тутувчи халқалар хисобланади.

Эффективлиги: яхши, бир ой давомида таблетка ичиш хақида ўйлаб ўтирилмайди.
Камчилиги: халқани ўрнатиш ноқулай ва «ичкарида» ёт тана турганлиги ҳисси пайдо бўлади.


ПЛАСТЫРЛАР – гормонлар дозасини тутувчи пластырларни терига ёпиштириб хафтада бир маротаба алмаштириб туриш керак.

Эффективлиги: яхши таблеткалар сингари хар куни ичиш хақида ўйлаб ўтирилмайди.

Камчилиги: пластырь билан юриш ноқулай хисобланади.


 ИМПЛАНТАТЛАР – гормонлар дозасини тутувчи имплантант тери остига жойлаштирилади.

Эффективлиги: яхши 3 йилгача контрацепция хақида ўйламайди.

Камчилиги: имплантант юборилган жой яллиғланиши мумкин.


 ПРЕЗЕРВАТИВЛАР – барьер усуллари қаторига кириб, латексли презервативлар алоқа олдидан эркаклар томонидан фойдаланилади.

Эффективлиги: юқори, нархи хам қиммат эмас. Нафақат хомиладорлик балки жинсий йўл орқали юқувчи турли микроблардан хам химоя қилади.

Камчилиги: Кам ҳолларда латекс материалига аллергия бўлиши мумкин.

 ДИАФРАГМА ВА БЎЙИНЧА ҚАЛПОҚЧАЛАРИ – барьер усули хисобланиб, сперматозоидларни бачадон бўйинчасига ўтишига тўсқинлик қилади.

Эффективлиги: ўртача, алоқадан бир неча соат олдин «жойлаштириб» олиш мумкин.

Камчилиги: ўлчамини танлаш ва жойлаштиришни ўзлаштириш учун врач маслахати талаб этилади.

СПЕРМИЦИДЛАР – бачадон йўлини тўсиб турувчи ва сперматозоидлар фаоллигини сусайтирувчи моддалар бўлиб, шамча, крем ва аэрозоллар шаклида ишлаб чиқарилади. Таъсир этувчи моддаси турлича ва конкрент препаратга боғлиқ.

Эффективлиги: яхши, қиммат эмас, қарши кўрсатмалари кам.

Камчилиги: қўллаш ноқулай, аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. 

КАЛЕНДАРЬ УСУЛИ – бу тахминий овуляция кунини хисоблаш ва шу кунларда алоқа қилмасликдан иборат.

Эффективлиги: кам, овуляция кунини аниқ хисоблаб чиқишнинг имкони йўқ. Аммо бошқа харажатлар талаб этмайди, календарь ва биринчи хайз кунини эслаб қолиш кифоя.

Камчилиги: бу усул хайз цикли мунтазам келувчи аёллар учун бўлиб, шунда хам стресс ёки дори препаратлари хайз циклига таъсир этиши мумкин.


БАЗАЛ ҲАРОРАТНИ ЎЛЧАШ – бу усул ҳам календарь усулига ўхшаб, унга қўшимча ректал ёки вагинал хароратини ўлчашдан иборат. Усулнинг моҳияти овуляция кунлари базал ҳароратнинг сезиларли даражада ортиши билан характерланади.

Эффективлиги: ўртача, календарь ва градусник талаб этилади.

Камчилиги: доимий равишда эрталаб уйғониб, ўрнидан қўзғалмасдан ҳароратни ўлчаб туриш керак бўлади. 

Валлоҳу аълам!