Қабр ичига қараш

02:50 / 05.07.2023 | Robia | 192
Ассалому алайкум! Биз дугоналарим билан тафаккур қилиш учун қабристонга бориб турамиз. Бугун қабристонга борган эдик, янги қабр кавлаб қўйилган экан, жанозага ҳозирлаб. Қизиқиш сабабли қабр ичига таҳоратсиз ҳолатда қараб қўйдик. Қабристонда ишлайдиган аёл: -“бу ерга қараш мумкин эмас эди, таҳоратсиз қараш эса келадиган майитга зарар етказади” деб айтдилар
Энди юрагимизда қўрқув ҳисси пайдо бўлиб қолди. Ушбу вазиятда нима қилишимиз керак?
Нима қилсак Аллоҳ бизни кечиради?
Жавоб учун раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ундай гап йўқ. Валлоҳу аълам!