Чумоли ёғи ҳақида тушунмовчилик ва лазерли депилятсия.

03:52 / 05.07.2023 | Xosiyatbonu Raxmonova | 444
Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон опа. Мен сайтингиздан кўп фойдаланаман. Аллоҳим рози бўлсин. Кўп саволларимга жавоб олмоқдаман. Саволимни биринчи бўлиб излаш ҳизматидан қидирдим. У ерда турли хил жавобларни олдим. Чумоли ёғи ҳақида. Мен уни уйда ҳамма тукларимни олганимдан сўнг ишлатмоқчи эдим. Баъзи бир жойда ҳаром ишлатиб бўлмайди дейилибди. Баъзи бир жойда эса ишлатишни тавсия қилинибди.
Қуйидагилар шулардан кўчирма:

1-савол: Ассалому алайкум! Ҳурматли шифокор! Саволим қуйидагича: Инсондаги ҳаром тукларни (қўлтиқ ости ва киндик ости) қайта чиқмаслиги учун чумоли ёғи энг самарали усул экан. Шу ростми? Агар бу рост бўлса, ёғдан қай тариқа фойдаланиш керак? Керакли ерга чумоли ёғини суркашнинг ўзи кифоями ёки маълум бир шартлар борми? Жавобингиз учун катта раҳмат! Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Жавоби:Йўқ, аслида чумоли кислотасининг куйдириш хусусияти борлиги сабаб туклар тўкилади, бироқ бунда тери зарарланади. Чумоли ҳашаротлар ичидан ҳалол қилинмаган. Муқобил (ўринбосар), афзал усул бўлганида ундан фойдаланиш жоиз эмас. Ҳозирда тукларнинг илдизи билан тўкиш мақсадида лазер нурини зарарсиз дозаларда қўллаш самарали усул саналади. Косметологик марказларга мурожаат этиб, лазер депиляцияси ҳақида батафсил билишингиз мумкин

2-жавоб: Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Соғлиққа, яъни терига зарари бўлмаса, ишлатиш жоиз. Валлоҳу аълам

3-жавоб:Шифокор:
.Ҳавфсиз йўли аччиқтош эритмасига тоза матони хўллаб ёки чой содаси эритмасига хўллаб , шу ерларни тез-тез артиб туриш . Махсус депиляторлардан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Чумоли ёғидан фойдаланиш энг самарали усул


Ва яна бир 2чи саволим. Бу ерда лазерли депилатсия ҳақида гапирилибди, тукларни ичга қайриб тери остида ичга қараб òшишини яқинда билиб қолдим. Салонда ишлайдиган танишим айтди. Бу инсон танасига зарар бериш бўлиб қолмайдими? Чунки соч куйдириш яни сарғайтириш мумкин эмаслигини ўқидим. Сиз айтган экансизки бунда сочлар зарарланади. Бунда инсон ўзи тана аъзосига зарар келтириши мумкин эмас. Деб айтгансиз. Лазерли депилятсияда эса танага нур берадику.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шунинг учун зарар бермаса ишлатиш жоиз деб айтганман. Бу дегани зарарли жиҳати бўлса ишлатиш жоиз эмас. Мен умумий қоидаларни айтаман, тафсилотига кирмайман. Валлоҳу аълам!