Ассалому алайкум! Биз бу йили 1-марта қурбонлик қилмоқчимиз Иншааллоҳ. Менда баъзи саволлар бор эди. Сўйилган қўйнинг 3 дан 1 қисмини ўзимизга сақлаб қўйиб(гўшт ҳолида); 3дан 1 қисмини меҳмонлар чақиришимиз ҳисобига овқатга ишлатсак; қолган 3 дан 1 қисмини ГЎСҲТ ҳолида тарқатиладими? Дадам эса овқатни кўп пиширамизда, кейин ундан ночорларга тарқатамиз(5 кг ошдан ажратиб!) деяптилар. Нима дейсиз шу иш тўғрими, ҳамма ишни тақсим тақсим билан қилганимиз яҳши эмасми.
– Ва алайкум ассалом! Муҳими тарқатиш, пиширилган ёки хом ҳолатида бўлса ҳам. Аммо хом ҳолатида тарқатилган афзал. Уни олганлар истаганларича пишириб оладилар. Валлоҳу аълам!