Аёллар узрли ҳолатида Муаллимус Соний китобидан фойдаланса бўладими?

07:50 / 11.07.2023 | Bagdagul Torebaeva | 274
Ассалому алейкум!
Аёллар узурли ҳолатида Муаллимус Соний китобининг Қуръон суралари йўқ томонидан, яъни тажвид қоидаларини ўрганишлари мумкинми . Бу саволни беришимдан мақсад, тажвидга доир мавзуларда Қуръонда келган сўзлар қўлланилганлигига қарамастан уларни ўқисак бўладими . Ва китобда Қуръон суралари келганлиги сабабли уни тўғридан тўғри қўлимиз билан ушлаб фойдалансак бўладими. Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Узрлик ҳолда ояти бор вароқлар ушланмайди. Тўлиқ оятни талаффуз қилиб ўқилмайди. Ундан ками бўлса жоиз. Калима калима қилиб узиб ўқилса янада яхши. Валлоҳу аълам!