Таҳорат ва намоз

07:59 / 20.06.2023 | Muha | 363

Ассалому алайкум! Якинда гинеколог бачадондаги эрозиямни куйдирди ва даволади. Энди хар куни кон аралаш сел келмокда. Шу холатда намоз ва тахорат олиб сураларни укиш мумкинми?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом!  Сиз бачадон оғзи эрозиясини куйдирганингиз сабабли вақтинча узрли ҳолатда экансиз . Сайтда узрлилар кимлар ва шарьий узр соҳиби ким улар орасидаги фарқ ҳақида ҳам яқин кунларда берилган маьлумот берилган , шуни ҳам ўқиб чиқишингизни тавсия қилардим.
Узрли ҳисобланувчилар:
1. Истиҳоза кўрган аёл.
2. Ҳайзни уч кундан кам, ўн кундан кўп кўрган аёл.
3. Нифоси қирқ кундан кўп давом этган аёл.
4. Сийдиги томчилаб турадиганлар.
5. Тез-тез бурни қонайдиганлар.
6. Ҳар қандай бир аъзосидан қон оқиб турувчи одам.
7. Кўкрак, қулоқ, кўз каби аъзоларидан хасталик туфайли оқинди келганлар.
8. Яраси давомли қонаб турадиган эркак ё аёл.
Узрли одам (аёл) «Қон тўхтамаяпти, оқинди давом этяпти", дея, менда ғуслни лозим қилувчи бир ҳолат бор, деган гумон билан билмасдан намозларини ўқимаган бўлса, қазо қилиб
ўқиши керак Чунки бундай узрлар намозни тарк этишга сабаб бўлмайди .
Бир жойи қонаган одам вақтнинг сўнгини кутади, агар қон тўхтамаса, вақт чиқмасидан
таҳорат олиб, намозини ўқийди. Эртароқ тўхтаса, вақт сўнгини кутмайди, тўхтаган ондаёқ таҳорат олиб, намозини ўқийди.
Сийдигини ёки катта таҳоратини тута олмайдиган, елини тўхтата олмайдиган, давомли
бурун қони ёки истиҳоза қони оқадиган одамнинг узри тўла бир фарз намози вақтича бўлса, у
одам узр соҳиби ҳисобланади. Ҳар вақт намози учун янги таҳорат олади, бу вақт ичида фарз
ва хоҳлаганча нафл намозлар, Қурьон ўқийди вақт чиқса, таҳорати бузилади.
 Узрлилар қачон таҳорат олади?
Узрлилар беш вақт учун алоҳида-алоҳида таҳорат оладилар. Таҳорат олиш учун ўша ондаги
намоз вақтининг киришини кутиш керак. Олдин олиб қўйган бўлса, намоз вақти кириши билан
таҳорати синади.
Намоз ичида узр қони тўхтаса:
Истиҳозали аёл пешин вақтида таҳорат олиб намоз ўқиса, намоздан сўнг қон тўхтаса,
аёлнинг намози тўла ҳисобланади. Агар таҳорат олиб, ҳали намоз бошламасидан аввал ёки
намоз ичида қон тўхтаса, таҳорати бузилади. Бу ҳолда ўқилган намоз
қайта ўқилади.

Валлоҳу аълам!