Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мен ёшим 18га яқинлашиб қолди. Бир икки йил ичида бир оилага келин бўлиб тушаман ин шаа Аллоҳ. Лекин бир муаммо ҳали ҳамон мени қийнайди. Туғма чап қўлман. Яʼни ҳамма ишимни чап қўлдан бажараман. Фақат овқатланиш сув ичиш ва ёзишдан бошқа. Қайчи ушласамам чап қўлда, пичоқам, ўроқам чап қўлда. Бундан 3 йил олдин намоз ўқишни бошладим. Тақволи оилага келин бўлишни хоҳлайман. Чап қўлда бажарадиган ишларимни ўнг қўлда бажаришга қанча урунсам. Ўнг қўлим кесилди, шикаст етди хуллас ўнг қўлга ўтолмадим. Волидам эртага келин бўлиб тушадиган оиланг тақволи бўлса. Сен чап қўлда иш қилсанг деб ҳар куни айтадилар. Бунга бир шариатимизда ҳукм бормикан?
– Ва алайкум ассалом! Ҳукми йўқ. асосан таомни ўнг қўлингизда еб ичимликни ўнг қўлингизда ичсангиз етарли. Имкон қадар тоза ишларни ўнг қўлда қилишга ҳаракат қилмоқ лозим. Валлоҳу аълам!