Ассалому алайкум! Устоз мен фото расмлар ва турли ҳилдаги ҳужжатлар чиқараман принтердан фойдаланган ҳолда. Саволим шуки. Одамлар албом учун ҳам буюртма беришади. Одатда фарзандларининг ва оиласининг суратлари болади. Шариатимизда шу иш жоизми инсонлар суратини чиқариш (фақат оз ҳоҳиши билан) ва уни пуллаш? Бу ишни қилиш билан гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Фаҳш суратлар бўлмаслиги шарти билан. Валлоҳу аълам!