Университетда аёл эркак аралаш ўқиш ҳукми қандай

08:01 / 11.07.2023 | Zaynabbegim G'aybullayeva | 396
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Бир саволим бор эди.
Ҳаммамиз биламизки аёл ва эркаклар бир жойда таҳсил олишидан алоҳида таҳсил олиши афзалроқди, негаки фитна даражаси камаяди. Қолаверса, эркин бўлиш ва исталган вақтда қиз ёки йигит билан суҳбат қуриш имкони бўлганлиги туфайли бу зинога олиб бориш хавфини ҳам туғдиради.
Аммо, дунёвий фанлардан таълим берадиган жуда камдан кам университетларда аёл эркак алоҳида ўқитилади. Саволим шуки аёл ва эркак аралаш õқишининг асл ҳукми мазҳабларда қандай. Ҳаромми ёки макруҳ. Қуръон ва суннатдан мисол келтирсангиз.
Ман ўзим чет эл университети талабасиман ва у ерга исталганча (ҳижобда) кийиниб бора оламан ва шу пайтгача эркакларга жуда аралашиб кетадиган ҳолатга тушмаганман Алҳамдулиллаҳ. Шу ҳолатимда ман гуноҳкор ҳисобланаманми гарчи зино қилмасамда. Биламизки, ҳозирда жудаям кõп университетларимизда кийиниш бõйича таъқиқлар бор, мен эса õз соҳамни õқишни университетда давом эттирмоқчиман. Шу ҳолатимда университетда õқишни ташлаб кетишим қанчалик тўғри? Онлинега õтказсам бõлади бироқ бу 10000$ бўлади ва бунга қурбим етмайди. Бошқа давлатлардаги уламолар ҳаром деб фатво берган эканлар. Лекин фикримча фатво сизнинг ҳолатингиз ва яшаб турган жойингизга қараб õзгарса керак. Илм талаб қилиш фарзлигини ҳисобга оладиган бõлсак, ва бундан бошқа алтернатив бўлмаган бир пайтда õзини ҳижоб билан тўсиб номаҳрамлар билан мулоқот қилмай ўқиш қанчалик тõғри ёки нотўғри? Агар нотўғри бўлса, ҳолатимга ечим қандай бўлади?

Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг авратларини тўсиб юриш, зийнатларини кўрсатмаслиги, хушбўй сепмаслиги, овозини майин қилмаслиги, номаҳрам билан ёлғиз қолмаслиги ва шу каби аҳкомлар бекорга жорий қилинмаган. Агар номаҳрам эркак ва аёл бир ерда жамланиши мутлоқ жоиз бўлмаса, шунча аҳком беҳуда бўлиб қолади. Шариатнинг номаҳрамлар борасидаги мана шу чегараларни маҳкам ушлаб, таҳсил олиш жоиз. Далили эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи саҳобиялари билан кўришиб гаплашганликлари. Бу каби мисоллар сийратда кўп. Тақво қилган албатта афзал, аммо ихтиёрийдир. Фитна эҳтимол бўлган ҳолда тийилиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам!