Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз. Ман холамнинг аҳволларидан келиб чиққан ҳолда савол бермоқчиман. Холамлар болалар шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлайдилар. У ерда бир нечта одам ҳоламларга ғайирлик кўзи билан қарар экан. Анчадан бери турли гаплар билан ҳафа қилишар экан. 15-20 кун аввал оҳири нафсониятларига қаттиқ тегадиган гапларни айтишипти. Ҳолам охири чидолмаганларидан ўртада жанжал чиқиб кетган. Шу вазиятдан фойдаланиб улар психиатрия болнисасидан бригада чақириб, оёқ қўлларини боғлатиб , ҳушидан кетказувчи укол қилдириб бериб юборишибди. Ўша куниёқ ўғиллари қайтариб олиб келди. Шундан кейин ҳоламлар поччам билан уларни судга бериш учун ҳужжат тўплаб юришган экан.Бир ҳафта ўтиб ҳоламлар дўконда айланиб юрсалар ортларидан шубҳали 3 аёл изма из кузатиб юрибди. Бир маҳал келиб "10 минг сўмга майдангиз борми " деб қўлларига пулни тутқазиб қочиб қолишибди. Ҳоламлар нима қилишни билмай пулни кўчага отиб юборибдилар. Шундан сўнг бир ҳафта ўтиб ҳоламлар телбанамо бўлиб қолдилар. Бу воқеа жума куни юз берган. Шунинг учун фақат жума куни ҳақида гапирадилар. Ҳар куни бугун жума дейдилар. Поччам қайсидир бир таниқли Руқия ўқийдиган домлани олиб келиб ўқитяптилар. Домла " бундай сеҳр қилувчилар ҳозир кўпайиб кетган. Айниқса 10 минг сўмга қиладиганлар кўп. Уйларга қатнаб ўқишга улгурмаяпмиз. Навбат- навбат билан бориб ўқияпмиз." деб айтипти. Ҳоламлар ҳозирги кунда бир яхши бўлиб қоладилар, бир гаплари пойинтар- сойинтар бўлиб қолади. Аввал ҳеч бундай ҳолатга тушмаганлар. Саволим шундай домланинг гаплари қанчалик ҳақиқатга яқин? Ўқитилган пул билан ҳам одамни телба қилиш осонми? Ман бу гапларга ишонолмаяпман. Мани фикримча Аллоҳ таоло бунга йўл қўймайди. Чунки Аллоҳ таоло шайтонга инсоннинг устидан ҳукмронлик қилишга изн бермаган. Шундай пул билан одамзодни телба қилиб кетиш бу қадар осон бўлганида - бу адолатдан бўлмас эди. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг иродаси билан баъзида одамлар томонидан қилган зиён таъсир кўрсатиши мумкин. Сизларга тавсиямиз, холангизни шифокорга ҳам кўрсатиб кўринглар. Валлоҳу аълам!