Кийимлар

01:43 / 13.07.2023 | Nilufar Xodibayeva | 202
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум!
Ассалому алайкум. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Саволим излаш болимидан чиқмади. 2020 -йил сентябрда 2.5 ойлик чақалогим вафот этиб қолганди, ошандан бери 2 марта ҳомиладор бўлдим, иккови ҳам тушиб, яъни ривожланмай қолди. Ҳозир ҳомиладорман, Алҳамдулиллаҳ. Тугруқ кунини тахминан июл ойига беришди докторлар. Мени қийнаган савол шуки, вафот этган қизимни кийимларини, нарсаларини янги чақалоққа ишлатишим мумкинми? Ёки барчасини янги харид қилиш керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Янги ҳарид қилишингиз шарт эмас. Борини ишлатишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!