Ассалому алайкум! Қуйидагича дуо ҳақида эшитган эдим. "Эй АЛЛОҲим, Пайғамбаримиз с.а.в Сендан нималарни сўраган бўлсалар, биз ҳам Сендан ўша нарсаларни сўраймиз, Пайғамбаримиз с.а.в Сендан нималардан паноҳ сўраган бўлсалар, биз ҳам Сендан ўша нарсалардан паноҳ сўраймиз." Билишимча, Пайғамбаримиз с.а.в дунёю охиратда нимаики яхши нарсалар бўлса, битта ҳам қолдирмасдан ҳаммасини сўраганлар ва нимаики ёмон нарсалар бўлса битта ҳам қолдирмай ҳаммасининг ёмонлигидан АЛЛОҲ дан паноҳ сўраганлар. Мен намозимнинг сўнгида ўз эҳтиёжларимни айтиш ўрнига ушбу умумий дуо билан кифояланишим, яъни ушбу тарзда дуо қилишим мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!