Қурбон ҳайитига қурбонликка рухсат ололмаябмиз.

15:17 / 12.07.2023 | workshop work | 210
Ассалому алайкум! Илмингизни Аллох зиёда килсин. Биз турмуш уртогим билан 3 йил олдин кичик тадбиркорлик учун дукон очган эдик. Хозиргача фаолият олиб борилади, савдога ишдан кейин узимиз ёки кайнотам ёрдам берадилар. 2 йил олдин уй алмаштиргандик, етмаганига узимни ота-онамдан карз хам олганмиз. Бир кисмини хали узмадик. Якинда кайнотамга янги машина совга килдик (кредитга олиб булса хам). Яна кушимча бизнес хам бошладилар. Якинда катта ховлини таьмирлаб фарзандимизга хатна туй хам килмокчимиз. Турмуш уртогим шу курбон хайитига бука суйсакми деяптилар. Кайнотам бунга карши, "Якинда туй киласан, уйни таъмирлатасан, куй суйиб куявер, харажатимиз купку!" дея рухсат бермаяптилар. Кайнонам хам отинойилар, улар билан иккиланиб колдик, ота рухсат бермаса курбонликни кай тарзда килганимиз маъкул.?? Чунки кайнотам хам дуконимизда фаолият олиб борадилар. Нималарни хисоблашимиз керак курбонлик учун, карз ва кредитларимизни суммасини айириб ташлимизми??, чунки улар хум каттарок сумма.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бошқага беришингиз керак бўлган қарзингиздан қолган пул нисобга етган бўлса қўй сўйиш вожиб. Валлоҳу аълам!