Қайнона

15:51 / 23.06.2023 | Zulfiya | 787

Ассалому алайкум! Турмушимга 2 йил бо́лади. Фарзандим бор. Кайнона чикиштирмаетганига 1 йилдан ошди. Уй ишларидан айб топиб жуда каттик дилимни огритиб коядила. Завжим хам жуда чарчадила хатто орамизга хам емон муносабат оралади. Уйдан тойиб хиенатга хам ко́л урдила. Кайнонам "Сизни Аллохга солдим" дидила. Еглаб юбордим олдиларида. Биласми, жудаям калбим тинчланиши кийин болиб колган. Уй ишларини деб намозларимми кечаси хаммасини егиб казо киламан, фарзандимга каттик гапрвораман. Аллохга солиш аслида нима ? Нима килишимми билмиман. Ажрашиб кетким кемаябди. Эримми жуда яхши кораман. Канака йол тутишимми билмиман. Нима килсам тогри болади? Кайнонамга тогри чиройли гапириш бефойда экан, кандай муомалада болганим яхши ?Калбим олдинларидака сокинлигини, намозларимми мазза килиб хушу хузу билан о́кишимни кандай кайтарсам бо́лади ? Онамга этсам юраклари ко́тармиди. Тогри маслахат олишга бошка инсон топмадим...

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Афсуски қизлар келин бўлишидан аввал қайнона-келин муносабати, эр-хотин муносабати, она ва фарзанд муносабати мавзусида психологик курсларда ўқиб чиқмайдилар. Агар ўқиб чиқишса муносабат қуришда бу даражада қийинчиликларга рўбарў бўлишмас эди ва қанчадан-қанча оилалар бузилиб кетмасди. Ҳали ҳам кеч эмас. Шундай курсларда ўқиб чиқишни ўзингиз учун мақсад қилиб қўйинг. Майли ҳозир имкониятингиз йўқдир ёки турмуш ўртоғингиз ва қайнонангиз рухсат беришмас. Мақсад қўйсангиз албатта бунга эришасиз. Қайнонангиз ва сизнинг ўртангиздаги воқеа-ҳодисаларни турмуш ўртоғингизга зинҳор гапирманг. Турмуш ўртоғингизнинг кўнгли сиздан совушига олиб келади. Турмуш ўртоғингиз қайнонангизга келинингизни хафа қилманг демайдику. Сизнинг тарафингизни ҳеч ҳам ололмайди. Турмуш ўртоғингиз эшикдан кириб келса ҳеч гап бўлмагандек табассум қилиб юришга ҳаракат қилинг. Турмуш ўртоғингиз билан сиз бахтлик эканингизни у сизнинг табассумларингиздан тушуниб олсин. Қайнонангизга келсак у кишига қандай муносабат қилишингиз кераклигини билиб олишингиз ва амал қилишингиз керак холос. Шунда турмушингиз осуда, хотиржам бўлади. Яъни қайнонангиз гапирганида табассум қилинг. Илтифотлик, сертакаллуф бўлинг. Сизнинг ичингизда  у кишига нисбатан қанчалар нафрат тўлиб тошмасин тез-тез мақтаб туринг. Масалан "Ойижон кийимингиз роса ярашибди сизнинг дидингиз менга жуда ёқадида" ёки "Ойижон фалон куни фалон гапни айтган эдингиз сизга меҳрим янаям тўлиб-тошиб кетди" каби. Фақат мақтовларингиз самимий бўлишига эътибор қилинг. Қайнонангиздан жавоби сизга маълум бўлса ҳам тез-тез маслаҳат сўраб туринг. Ёшлиги, болалиги ҳақида сўранг. Болалигини гапиришни бошласа қунт билан жуда кучли эътибор билан эшитиб туринг ва яна мақтаб қўйинг. Агар шу ишларни бажариб кўрсангиз ва ҳеч нима ўзгармаса у ҳолда психологга мурожаат этишингиз зарур бўлади. Валлоҳу аълам!