Ассалому алайкум ! Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Мени анчадан бери бир савол ўйлантиради, саволим шундан иборатки, уйда автомат кир ювиш машинасидан фойдаланамиз , унда ювилган кийимларни алоҳида қўлда уч марта чайиб сўнг қуритиш жоизми ёки машинани чайиганини ўзи кифоя қиладими ? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Машинадаги кифоя, кўнгил тўлмаса қўшимча чайилади. Валлоҳу аълам!